Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Газетамизнинг янги форматдаги 44 сони нашрдан чиқди

05.11.2019

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Танловда ҳамма ғолиб — барча биринчи ўринда бўлди

АДЛИЯ вазирлиги томонидан Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда Ёшлар ижод саройи биносида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида расм чизиш бўйича “Мафтункор ранглар жилоси” республика кўрик танлови ташкил қилинди.


 

Сезмаяпсизми, бизга қандай даҳшат ёпирилмоқда?!

БУГУН оммавий ахборот воситалари маълумот тарқатишда чек-чегарасиз маконга эга. Хусусан, ХXI асрнинг илғор технологиялари ҳозиргина интернетга жойлаштирилган хабарни ярим дақиқа ўтмай дунёнинг нариги чеккаси — Америка ёки Африкадагиларга ўқиш ва кўриш имконини беради. Албатта, кашфиёт эгалари бу билан ҳар қанча ғурурланса арзийди. Лекин бу юксалиш баробарида кишини ўйлантираётган яна бир масала ҳам бор. Бу виртуал олам етказган маҳсулот инсониятга қандай маънавий озуқа беради? Мулоҳаза қилишга ундаётган асл муаммо ана шунда!


 

Адлия вазирлиги стратегик йўналишларини белгилаб олди

НОРМАТИВ-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)да Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адлия органлари ва муассасаларини 2030 йилгача ривож­лантиришнинг стратегик йўналишлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.


 

Сайёр қабулда тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

АДЛИЯ вазири Р.Давлетов раҳбарлигида ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи томонидан Тошкент шаҳрида “International House-Tashkent” ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг академик лицейларида тадбиркорлик субъект­лари билан сайёр учрашувлар ўтказилди.


 

Бузилган бинога компенсация ундирилди

ОЛМАЛИҚ шаҳар адлия бўлимига тадбиркор Ли Вера мурожаат қилди. Маълум бўлишича, “Олмалиқ деҳқон бозори” реконструкция қилиниши натижасида унга тегиш­ли бўлган савдо дўкони бузилган. Ушбу бузилиш натижасида фуқарога бозор ҳудудидан ер майдони ажратиб берилган, бироқ қонун ҳужжатлари билан кафолатланган компенсация пули тўлаб берилмаган.


 

Ойлик нега кечикди?

Фуқаролар С.Аглаев, М.Азизов, М.Аҳмедовлар Шайхонтоҳур туман адлия бўлимига мурожаат қилишди. Маълум бўлишича, уларга иш жойидан 2019 йил ­апрель, май ойлари учун аванс ва ойлик маошлари ўз вақтида тўланмаган. 


 

Уйлари бузилган одамларга ер ажратилди

АНДИЖОН вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Р.Курбанбаеванинг мурожаати ўрганиб чиқилди. Ушбу мурожаатда таъкидланишича, Хонобод шаҳар, “Мустақиллик” маҳалласида жойлашган хонадон марҳум отаси М.Курбанбаевга тегишли бўлиб, унга Хонобод шаҳар давлат нотариал идораси орқали мерос қилиб ўтказиб берилган, бироқ шаҳар ҳокимининг 2013 йил 25 апрелдаги 69-қ-сонли қарори билан ушбу хонадон бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериб юборилганлиги сабабли ҳокимнинг мазкур қарорини бекор қилишда амалий ёрдам беришни сўраган.


 

Facebookдаги мурожаатдан сўнг

БУГУН адлия идораларига одамлар ижтимоий тармоқлар орқали ҳам мурожаат қилаяпти. Мингбулоқ туман адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 7-8 октябрь кунлари Мингбулоқ туманида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг Facebook ижтимоий тармоғи орқали қилган видеомурожаатларида кўрсатилган ҳолатлар атрофлича ўрганилди.


 

Тугатилган коллежлар ишчилари компенсация оладими?

ҚИЗИЛТЕПА туманидаги 6 та касб-ҳунар коллежида ишловчи 380 нафар ишчи ва хизматчилар билан коллеж маъмурияти ўртасида тузилган меҳнат шартномалари жорий йилнинг июль-август ойларида Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисми, 1-бандига биноан бекор қилинган.


 

Юридик коллежлар реконструкция қилинади

ЎЗБЕКИСТОН Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш мақсадида 2019 йилнинг 15 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг 873-сон қарори қабул қилинди. Қарор билан Адлия вазирлигининг юридик коллежларини реконс­трукция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш параметрлари белгилаб берилди ва юридик коллежларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.


 

Борлиқни асра, одам: Сирдарёда “Бир миллион дарахт” акцияси!

ДАРАХТЛАР тириклик тимсоли. Улар атмосферани тозалайди, мусаффоликни таъминлайди, чанг-тўзондан асрайди, касалликлардан ҳимоя қилади. Дарахтларни кўпайтириш, парваришлашни халқимизда савоб иш дейишади. “Яхшидан боғ қолар”, деган ҳикмат ҳам бежиз айтилмаган. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ва туман, шаҳар адлия бўлимлари ташкил этилган “Бир миллион дарахт” акцияси дарахтзорларни кўпайтиришга, борлиқни асрашга бағишланган. Хусусан, бошқарма ходимлари томонидан 50 тупдан зиёд арча кўчатлари экилди.


 

Нодавлат нотижорат ташкилотлар: сайловлар демократик ўтишида хизмати қандай?

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ислоҳотлар бутун дунё диққат-эътиборида экан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида аҳамиятга эга. 


 

Тилини ҳимоя қилган ўз Ватанини ҳимоя қилади

Мақоламиз давомида шуни айтмоқчиманки, айрим таниқли санъаткорларимизнинг турли теледастурлар ва ижтимоий тармоқларда чиқиш­ларини кўриб, уятдан юзимиз қизаради. Хусусан, санъаткорлар орасида “Халқ артисти”, деган юксак шарафни кўтариб юрган баъзи бир кимсаларнинг ўзбек тилини мутлақо билмаслиги ёки она тилимиз мезон меъёрларига риоя қилмаслик ҳолатларини нима, деб аташ, қандай баҳолаш мумкин? Уларнинг гап-сўзлари наинки адабий тил меъёрлари, балки оддий ўзбекона сўзлашув маданиятидан жуда-жуда йироқ, аралаш-қуралаш тиллардан иборат. Айрим кимсаларнинг битта соф тилда гапиролмайдиган масхараомуз мулоқотларини ўзларича маданият белгиси, деб билишлари ҳам кулгили, ҳам ачинарли ҳол.


 

Оғуфурушлик оғир иснод ёхуд кекса одамнинг қилмиши

ОДАТДА ёши бир жойга борган инсон кўпроқ хайрли ишлар қилишга, ён-атрофидагиларга ўрнак бўлишга, айниқса, фарзандларининг бошини эгадиган, яқинларининг юзини шувут этадиган қилмишлардан йироқ бўлади.


 

Сувдан “қуруқ” чиқмоқчи бўлганди...

ОРАМИЗДА “шифо” деб таркибида гиёҳвандлик моддалари бор ўсимликларни атайин ўстираётганлар йўқ эмас.

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида истиқомат қилиб келаётган Р.Собиров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ёшлигидан бир ишнинг этагидан тутай демади. Ҳатто, ўқишга ҳам бўйни ёр бермай, ўрта махсус билим юрти дипломи билан чекланиб қўя қолди. Тинч ва мазмунли ҳаёт кечириш ўрнига эгри йўл сари от солди. Токи унинг хонадони тегишли идора ходимлари томонидан кўздан кечирилмагунича. Сочига оқ оралаб тўрт нафар фарзандига намуна бўлиш ўрнига, уларнинг бошини ерга қаратди.


 

Мурожаат ортида инсон тақдири бор

ФУҚАРОЛАРНИНГ ариза, таклиф ва шикоятлари — мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг жойларда қандай амалга оширилаётганлигини баҳоловчи мезонлардан биридир. Уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари юксак қадрият даражасига кўтарилиб, ҳар бир саъй-ҳаракат фуқароларимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашга қаратилган. Чунки ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор.


 

Пахтачида тошқоғоз ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ саъй-ҳаракати билан Пахтачи туманида кейинги 3 йил мобайнида ўнлаб саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ва чет элликлар билан ҳамкорликдаги қўшма корхоналар ташкил этилиб, бугун уларнинг аксарияти муваффақият билан ишламоқда. Инвестиция ва маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хорижга экспорт қилина бошланди. Қувонарлиси, туманда бошланган ислоҳотлар натижасида минглаб кишилар, хусусан, аёллар ва ёшлар иш билан таъминланди.