Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Мудофаа вазирлиги томонидан илк бор FD-2000 русумли Ҳаво ҳужумига қарши ракета синовдан ўтказилади

24.10.2019

Навоий вилоятида жойлашган “Кулқудуқ” полигонида  Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм шахсий таркибининг жанговар тайёргарлик ўқув режасига кўра қўмондонлик масъул офицерлари раҳбарлигида FD-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши ракетани синовдан ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур FD-2000 русумли ракета Ўзбекистонда илк бор синовдан ўтказилади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари Марказий Осиё геосиёсий муҳитида барқарор ўрин эгаллабгина қолмай, нафақат ҳудудий, балки минтақадаги тинчликни таъминлашга хизмат қиладиган янги имкониятларини синовдан ўтказиб, ўз жанговар қобилиятини такомиллаштириб бормоқда.

Бу мамлакат мудофаа тизимини тобора мустаҳкамлаш, қўшинларни барча зарур бўлган таъминот турлари билан бутлаш, ҳарбий хизматчиларнинг дала-ўқув машғулотларида мунтазам олиб бораётган жанговар ўқувларида ўз исботини топмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва

оммавий коммуникациялар департаменти