Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

2019 йил 41 сонида...

18.10.2019

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

“Не келса бошингга тилингдан келур...”

ХАЛҚ қўшиқларидан бирида шундай сатр бор. Инсон равон нутқи, жозибали ва таъсирчан талаффузи билан кўп нарсаларга эришади, бунинг акси бўлса, кўп нарса йўқотади. Тилшунос олимлар тирик жоннинг ҳаёти учун сув ва ҳаво қанчалик зарур бўлса, нутқ ҳам инсон учун шундай мақомга эгалигини таъкидлашади. Нутқ, талаффуз шундай буюк қудратга эгаки, унинг воситасида ҳал қилиб бўлмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. 


 

Адлияда бир кун бўлди, кун бўлди!!!

Болажонлар учун унутилмас кун бўлди...

Бола хаёли:

— ИШ, яна иш... Бу иш деганлари қандай жой экан? Нега бу ерга ота-­онам доим шошилгани-шошилган? Балки мазза қилиб копток тепишар, балки катта телевизори бор хонада попкорн еб ўтиришар? Балки дўст ва дугоналари билан мазза қилиб суҳбатлашар? ­Уларни тергайдиган ўқитувчиси бўлмаса. Уйда дарс тайёрламаса. Кундалиги ҳам йўқ. Катта бўлиш бирам мазза. ­Ишлаш ҳам зўр-да. Бўлмаса ота-­онам ишига бунчалик шошилмасдилар.


 

#ФЛЕШМОБ

ПОЙТАХТИМИЗНИНГ Олой бозори мажмуаси шу йил 12 октябрь тонгида аҳоли янада гавжум масканга айланди. Бу ерга харид ниятида ташриф буюрганлар кўтаринки руҳда ўтаётган тадбирнинг устидан чиқишди. Кўпчилик “нима бўлаяпти ўзи бу ерда”, дегандек тушунмайгина воқеа жойидан ўтиб бораяпти. Аммо муҳими бу эмас. Муҳими ана шу ўтиб кетаётганларнинг асосий қисми, айтайлик, ҳуқуқий билимга эҳтиёжмандлиги сабабли ўтказилаётган тадбирга қизиқиш билдиргани, бевосита унинг турли шартларида иштирокчига айланганидадир. Биз Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган “Ҳуқуқий ахборот куни” флешмоб акцияси ҳақида гапираяпмиз.

 


 

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳаси тақдим этилди

АДЛИЯ вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳаси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.


 

Сарсон бўлган тадбиркорлар Бош вазир қабулхонасидан нажот топди

МАМЛАКАТИМИЗДА бугун тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар энг долзарб мавзулардан бирига айланган. Аҳолининг энг илғор қатлами ҳам бугун ана шу соҳа вакиллари эканлиги барчага аён. Аммо, кўплаб ҳудудларда тадбиркорнинг ҳуқуқи у ёки бу кўринишда топталалаётгани қулоққа чалинаяпти. Ҳали тадбиркорнинг ери тортиб олинаяпти, ҳали дўконига кўз олайтиришмоқда, ҳали ҳокимлик қарорлари туфайли тадбиркорнинг бутун бошли бизнеси “тўхтаб қолиб”, касодга учраган ҳолатларнинг гувоҳи бўлиш мумкин. Аслида тадбиркорлик қилишнинг ҳам минг машаққатлари, катта синовлари бор. 


 

Мурожаатларга тўсиқ қўйилмайди

МАЪЛУМКИ, мамлакатимизда тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини ­амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларини ҳал этиш, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш ва моддий фаровонлигини ўстириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 


 

Ёш ходимларни лавозимга кўтаришда нималар ҳисобга олинади?

АНДИЖОН вилоят адлия бошқармаси томонидан бошқарма ва унинг тизимига 2015-2019 йиллар давомида ишга қабул қилинган олий маълумотли ёш ходимларнинг лавозимга тайинланиши ва озод этилиши, лавозим бўйича ўсиши, шунингдек, бу борадаги хорижий тажриба таҳлил қилинди.


 

Ходим ойлигидан “уриб” қолганлар жаримага тортилди

МАМЛАКАТИМИЗДА фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бунда ҳар бир ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш муҳим аҳамият касб ­этади. Сабаби, иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари мураккаб жараён бўлиб, унда белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилиниши талаб қилинади.


 

“Huquqiy axborot” телеграм канали 2 ёшда

АДЛИЯ вазирлигининг телеграм мессенжеридаги “Huquqiy axborot” канали 2 ёшга тўлди. Унинг обуначилари сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Жумладан, канал ҳозирда 190 мингдан ортиқ фойдаланувчига эга. Бу дегани, мана шунча инсонлар бугун канал орқали узатилаётган ҳуқуқий маълумотлар билан танишаяпти. Маълумотлар қисқа ва лўндалиги, муҳими, ҳамма учун тушунарли ва содда жумлалар орқали ёритилганлиги билан диққатга сазовор. 


 

8 ой маошсиз ишлаган ходимлармаошини олди

БОЁВУТ туман адлия бўлими томонидан фуқаролар Б.Юляхшиев ва бошқа 25 нафар ходимнинг Боёвут туман агросервис МТП ва ИСМ масъулияти чекланган жамиятидан 2019 йилнинг 8 ойи давомида ишлаган даври учун меҳнат ҳақлари тўланмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.


 

Фуқаронинг 7 йилу 4 ойлик даври нега иш стажи сифатида тасдиқланди?

ФУҚАРО Марат Юлдашев Чилонзор туман адлия бўлимига мурожаат этиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Чилонзор туман бўлими қарори билан 2016 йил 24 майда ёшга доир пенсияга чиққанлигини, лекин отаси Шарафулла Юлдашевга (1927 йил 26 январда туғилган) қараган даври иш стажига қўшиб ҳисобланмай мурожаати рад қилинганлигини маълум қилди.


 

Жаҳолатдаги жонҳолат Эртанги кун ҳикояси

ЕРДАН меҳр кўтарилди. Одамлар бир-биридан олислашди. Кечанинг кўрпаси бугунга торлик қилди.

Эзгулик фариштаси самовий кўшкида заминга хавотир билан тикилди. Сўнг чақмоқдан қанот, шамолдан шаҳд олиб ер сари учмоққа шайланди, одамларни қутқариш керак. Уларнинг қалби музлаб бораяпти. 


 

Лоқайдлик тинчлик ва тараққиёт илдизига болта уради

ДУНЁ янги давр — ахборот даврини бошдан кечирмоқда. Ҳозирги пайтда интернет тизими имкониятларининг чек-чегараси йўқ. Очиғи, бугунги кунни интернетсиз тасаввур этиб бўлмайди. Кишиларнинг дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан доимо бохабар бўлиб боришига ҳам интернет ягона восита бўлиб қолди.


 

Озод юртдаги обод манзиллар

ИШТИХОН тумани нафақат Самарқанд вилоятида, балки республикамизда ҳам ўзига хос салоҳияти билан алоҳида ўрин тутади. Боиси, туманда барқарор ривожланиш ва қатъий интизом масаласи биринчи ўринда туради. Яна бир жиҳати, туман ҳудуди катта. Пахтачилик, ғаллачилик, мевачиликда Иштихон ўз мактабини яратган. Шу боис ҳам ҳар йили мунтазам равишда белгиланган топшириқ ва режалар муваффақиятли бажариб келинмоқда. Туман раҳбари Шуҳрат Неъматовнинг таъкидлашича, бу ернинг одамлари янгиликни тез илғай билади, инвестиция дас­турлари ва лойиҳаларини онгли равишда тушуниб, қучоқ очиб кутиб олади.


 

Тўқсон билан юзлашган устоз ҳаётига назар

Халқимиз сермазмун, узоқ умр кўрган инсонларни табаррук зот дея улуғлайди. Ҳаёт мазмунини яхшиликда деб билган нуроний кексаларимиз орасида тўқсон билан тўқнашиб, юз билан юзлашган табаррук инсонлар талайгина. Шунинг баробарида одамийликнинг белгиси ҳиммат ва мурувватдир, одам ўз ҳиммати ва муруввати баробарида қадрланади, дейдилар. Орамизда шундай зотлар борки уларнинг бажаргани ибрат, ўргатгани ҳикматдир.


 

Вахтанг VI нинг қонунлар мажмуаси (кодекси)

ТАЪКИДЛАШ жоизки, тарихда кўплаб подшолар ­адолатли қонунлар чиқаргани тилларда достон бўлиб, ­асрдан-асрга ўтиб, бизгача етиб келган. Шулардан бири шубҳасиз, грузин подшоси Вахтанг VI дир.


 

Дунёда нечта тил бор?

ДУНЁДА жами 5621 та тил ва шева мавжуд бўлиб, ҳозиргача ­улардан 500 тасигина ўрганилган, холос. Ҳар уч тилдан биттасининг ёзуви бўлмай, фақат оғзаки нутқ шаклига эга.