Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

2019 йил 37 сонида...

17.09.2019

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

“Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанлови. Кураш қалб ва онгда шаклланиши керак

ШАФФОФЛИК, очиқликни ўз иш фаолиятида бош мезон ҳисоб­лаган Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши курашга чорловчи мегатанлов якуни ­эълон қилинди. Танлов ғолиблари 5 та номинация, яъни “Энг яхши журналистик материал учун”, “Энг яхши блог­пост учун”, “Энг яхши юмористик асар (карикатура, ҳажвия ва ҳоказо) учун”, “Энг яхши видеоролик сценарийси учун”, “Энг яхши флаер, буклет, баннер, плакат учун” йўналишларида тақдирланди. Вазирликда мазкур мегатанлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


 

Атом энергияси тўғрисидаги Қонун: 10 та афсона ва ҳақиқат

“АТОМ! Атом — бу бомба-ку, домлажон!!!”

“Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун ҳақида сўз очилса, кўпчилик машҳур ҳажв қаҳрамони Мулло Суннатилло ҳолига тушади — қўрқиб кетади.

Ҳар қандай қонун ҳужжати матнини тўлиқ ўқимаслик ёки яхши тушунмаслик нотўғри талқинларга сабаб бўлиши мумкин. Атом энергияси борасида тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун одамлар орасида тарқалган қуйидаги “афсоналар”ни таҳлил қилиб кўрамиз.


 

Одам савдоси жабрдийдасига айланманг!

ДУНЁДАГИ трансмиллий жиноятларнинг энг хавфлиси одам савдоси, афсуски, фан-техника тараққиёти даври бўлмиш ХХI асрда янада авж олди. Одам савдоси жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Ҳудуд ва чегара танламайдиган ушбу жиноятга қарши самарали кураш олиб боришда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Меҳнат миграцияси, ахборот алмашинувининг кучайиши одам савдоси билан шуғулланадиган жиноятчи гуруҳларга ўз қабиҳ ниятларини амалга оширишга имкон яратиб берди.


 

Бўшатилган ходимга учинчи ойга ҳам иш ҳақи тўланди

ЧИЛОНЗОР туман адлия бўлимига Тошкент радиотехника ва автоматика касб-ҳунар коллежида ишлаб чиқариш таълим устаси лавозимида ишлаган фуқаро Б.Иноятов мурожаат қилиб, ойлик иш ҳақи ундирилишида амалий ёрдам сўраган.


 

Ёшлар етакчисининг мурожаати қаноатлантирилди

ТЕРМИЗ туман адлия бўлими томонидан, Термиз туман, Тинчлик маҳалласида яшовчи фуқаро Фируза Авазованинг Термиз туман 10-сонли умумий ўрта-таълим мактабида бошланғич ташкилот ёшлар ­етакчиси бўлиб ишлаб келаётганлиги ва ушбу ишлаш жараёнида ўқувчилари ва ўзи томонидан бир қатор ижобий ютуқларга ­эришиб келаётган бўлса-да, мактаб томонидан фуқаро Ф.Авазовага ҳомиладорлик туғуруқ таътили учун моддий ёрдам ва рағбат-мукофот пуллари берилмаётганилигидан норози бўлиб йўллаган шикояти ўрганиб чиқилди.


 

Ҳокимга мажбурият юклатилди

ШОВОТ туман адлия бўлими томонидан фуқаро ­С.Сапарбаевнинг Моноқ маҳалласи, Дўстлик-3 кўчасида ўзбошимчалик билан қурилган тураржойига нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш юзасидан қилган мурожаати рад ­этилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.


 

Йиқилганни суяш, адашганга тўғри йўл кўрсатиш халқимизга хос фазилат

СИРДАРЁ вилояти адлия бошқармасида “Жазони ўташ жойларидан озод қилинган, афв этилган шахс­ларни, муқим тураржойга эга бўлмаган шахсларни жамиятга ижтимоий интеграция қилишда ҳуқуқий саводхонликнинг ўрни” деб номланган тадбир ўтказилди.


 

Жаҳоннинг энг бой кишилари ўз фарзандларини гаджетлардан ҳимоя қилмоқда

“Фарзандларим 14 ёшгача қўлига гаджетларни олмаган”

“MICROSOFT” раҳбари, жаҳоннинг энг бой кишиси бўлган Билл Гейтс фарзандлари 14 ёшга кирмагунларига қадар уларга смартфондан фойдаланишларига рухсат бермаган. Унинг бу қоидасига бошқа таниқли IT-компания раҳбарлари ҳам амал қилишади ва фарзандларини электрон гаджетларнинг салбий таъсиридан ҳимоялашга уринишади. Билл Гейтс: “Биз овқат маҳали мобил телефондан фойдаланмаймиз, 14 ёшга қадар барча фарзандларимиз смартфонсиз улғайишган. Улар барча дўстларида қўл телефони борлигини айтиб, кўп маротаба шикоят қилишар эди”. Фарзандларининг барчаси жаноб Гейтс томонидан ўрнатилган қоида­га кўра тарбияланмоқда. “Ҳозир ҳам ­электроника воситаларидан фойдаланиш мумкин ҳамда чекланган вақт бор. Бу ­уларга ўз вақтида ухлаш ва соғлом бўлиб вояга етишларига ёрдам беради”, дейди Билл Гейтс.


 

Озон қатлами нурланишдан асрайди

Озон қатлами — нима?

БУГУНГИ кунда дунёда кечаётган экологик ва иқлим ўзгаришлари даврида глобал муаммолардан бири — Озон қатламининг емирилиши ўта муҳим ва долзарб масала ҳисобланади.


 

Жарима тўлаш  муаммога ечим бўла оладими?

ДУНЁ давлатлари орасида Сингапур коррупцияга қарши курашишда муҳим натижаларга эришаётган давлат сифатида эътироф этилади. Сингапурнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг бош ғояси коррупциявий жиноят субъектларига коррупциявий ҳаракатларни содир ­этиш имкония­ти ва манфаат яратувчи ҳолатлар ҳамда шароитларни бартараф қилиш ҳисоб­ланади. Давлат хизматларидан фойдаланувчи жисмоний ҳамда ­юридик шахсларнинг мансабдор шахслар билан юзма-юз мулоқотга киришмаслик принципига таянилади. Сингапурда оддий фирмани давлат рўйхатидан ўтказишдан тортиб, то экспорт операцияларини амалга ошириш учун талаб этиладиган тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришгача фақат электрон тарзда амалга оширилади.


 

Сўхликларга туҳфа

СЎХ. Бу — нафақат Фарғона вилоятининг, балки республикамизнинг ҳам энг олис, асосийси, қўшни Қирғизистон Республикасининг ҳудудида жойлашган анклав туманидир. Бундан икки-уч йил аввал Сўхда аҳолига қулайликлар яратилган бирор бино қуриш у ёқда турсин, ҳатто туманга бориб-келишнинг ўзи бир муаммо ­эди. Йўл азоби, божхона ва чегара постларидаги узундан-узоқ навбатлар, дилхираликлар аҳолининг тинкасини қуритганди. Бугун эса Президентимиз ташаббуси билан қўшни давлатлар билан дўстона муносабатлар йўлга қўйилгани туфайли сўхлик­ларнинг ҳам елкасига офтоб тегди.