Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Мудофаа вазирлиги жамоаси “Артиллерия олови устаси” халқаро мусобақасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда

04.07.2019

Чирчиқ дала-ўқув майдонида Халқаро армия ўйинлари доирасида жорий йилда Қозоғистон Республикасида ўтказиладиган “Артиллерия олови устаси” танловига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари полковник Алексей Евсеев бошчилигида қизғин тайёргарлик олиб бормоқда.

– Машғулотлар март ойидан бошланди, – дейди полковник Алексей Евсеев. – Ушбу танловга энг илғор ҳарбий хизматчилар саралаб олинди. Жамоа аъзоларининг деярли 50 фоизи янгиланди. Машғулотлар ўтказиш жойи максимал тарзда мезбон давлатнинг шароитига яқинлаштирилди. 

Ушбу танлов уч босқичдан иборат бўлиб, биринчи “Индивидуал пойга” босқичида миномёт ҳисоблари умумий узунлиги 4 км лик (2 км дан 2 айлана) тўсиқлардан ўтиб, белгиланган нишонларни йўқ қилиши лозим. Иккинчи босқич “Тунги спринт” ҳаракатлар худди биринчи босқичдаги каби амалга оширилади. Фарқи, ҳаракатлар қоронғида бўлиб ўтади.

  

“Эстафета” – учинчи босқичда иккала миномёт ҳисоблари иштирок этади. Бунда биринчи миномёт ҳисоби финишга 50 метр қолганда иккинчи миномёт ҳисобига тартиб рақамини узатади. Тартиб рақамлари қўлга узатилмай туриб, иккинчи миномёт ҳисоби старт чизиғини кесмай туради.

Эслатиб ўтамиз, “Артиллерия олови устаси” танлови 7 августдан 15 августга қадар Қозоғистон Республикасининг Жамбул вилояти  “Гвардейский” дала-ўқув майдонида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар

департаменти