Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Қози қандай ҳийла ишлатган?

Савол:

Қадимда бир шаҳарга янги қози тайинланибди. У ҳар қандай муаммони адолат ва ҳақиқат билан ҳал қилар экан. Бир куни унинг ҳузурига икки киши бир масалани ҳал қилиб беришни сўраб келишибди. Даъвогар ёнидаги шериги ундан қарзга пул олиб, сўнг олмаганман, деб тонаётганини айтади. Суриштирув жараёнида жавобгар агар пулни олган бўлсам исботлаб берсин ёки гувоҳ келтирсин дейди. Шунда қози пул берган кишига қараб, “Сен бу одамга пулни қаерда берган эдинг?” — деб сўради. У киши жой номини айтди. “Ўша жойда нима бор” — деб сўради қози. “Катта бир дарахт бор. Унинг соясида овқатландик. Кетар маҳал унга пулни берганман” — деди даъвогар. Қози пул берган одамга “ Сен ҳозир ўша жойга бор, балки хаёлингдан кўтарилган нималардир эсингга келар, сўнг ҳузуримга қайтиб кел, кўган-билганларингни сўзлаб берарсан”, — деб маслаҳат берди қози. Даъвогар чиқиб кетди. Қози айбланувчига “Сен шу ерда дўстинг қайтиб келгунича ўтир”, — деди. Ўзи эса ҳузурига келган бошқа кишилар билан шуғулланади бошлади. Қози аҳён-аҳёнда айбланувига кўз қири билан қараб қўяди. Мана шу пайтда қози гундай бир ҳийла ишлатдики, натижада ҳалиги одам айбига иқрор бўлди.

Қози қандай ҳийла ишлатган?

 

Жавобни ёзинг

:
3252