Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

2019 ЙИЛ 34-35 СОН

27.08.2019

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Ватан севгиси

Бу дунёда ҳамма нарсанинг, жонли-жонсизнинг Ватани бор. Тоғу тош, саҳро, сув, ўрмон, парран­даю даррандалар... ҳайвонлар бари барининг... Фақат шамолнинг ватани йўқ. Нега? Чунки, шамолнинг оёғи йўқ, унинг оёғи ерга тегмайди. У муаллақ ҳамиша. Қушларми, қушларнинг ҳаёти эса ҳам заминга, ҳам самога тегишли, улар еру кўкни ватан тутишади.


 

Қадриятларимизни ўзгалар қўлига қурол қилиб бермайлик!

Ҳашарми ё мажбурий меҳнат?

КЕЙИНГИ пайтларда негадир “ҳашар” ва “мажбурий меҳнат” тушунчаси чалкаштирилаяпти. Бу, албатта, жамият ва шахслараро муносабатларнинг кенг муҳокама майдони бўлмиш ижтимоий тармоқларда ўз аксини кўрсатди.


 

Илмга ташна, табиатга ошно қалб эгаси

ИНСОН ҳаёти ўзига хос китоб. Бу китобнинг сермазмунлиги ­эса ҳаёт давомида қилинган эзгу ­амаллар ҳамда яхшиликлар билан қадрлидир.


 

Суд экспертиза фаолиятида нима гап?

ҲАДИЧА Сулаймонова номидаги Рес­публика Суд экспертизаси Маркази нафақат республикамизда, балки Марказий Осиёда нуфузли суд-экспертиза муассасаси ҳисоб­ланиб, бугунги кунда кенг тармоқли марказга айланди ва марказда 45 та экспертиза тури мавжуд бўлиб, 60 та мутахассисликлар бўйича суд экспертиза тадқиқотлари ўтказиб келинмоқда ҳамда марказда Марказий Осиёда биринчи бўлиб одам ДНКси суд-биологик экспертизасини ўтказиш бош­ланган.


 

Зўравонлик замиридаги зулм ёхуд зўрлик ишлатмоқчи бўлганлар жазосиз қолмайди

АЁЛЛАРГА нисбатан зўравонлик ҳар қандай жамият учун инсон ҳуқуқини поймол қилиш билан боғлиқ бўлган жуда жиддий муаммо саналади. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дун­ёда ҳар учинчи аёл (35 фоиз) ҳаёти давомида у ёки бу турдаги зўравонликка дуч келар экан.


 

Буюк ўзгариш ва бунёдкорликлар узоқда эмас, кўз ўнгимизда бўлмоқда

БИЗ таъриф этмоқчи бўлган Жом қишлоғи Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари оралиғида жойлашган бўлиб тарихи бир неча асрларга бориб етади. Бу табаррук замин пиру комил Саҳоба ота, Иброҳим ота сингари азиз инсонлар номи билан аталиши бежиз эмаслигини тасаввур этасиз. Аҳолиси чорва ва ғалла етиштирадиган меҳнаткаш, танти, мард инсонлардир. Унинг кечаги куни ривожланишдан ниҳоятда орқада қолган, йўллари таъмирга муҳтож, электр энергиясида узилишлар, турмуш шароитининг мураккаблигига чидаб, эртанги нурли келажагига умид боғлаган халқ.


 

Олис ўлкадаги ўзимизнинг сиҳатгоҳ

КАВКАЗ ортида жойлашган Кисловодск шаҳрини том маънода саломатлик қўрғони, десак муболаға бўлмайди. Чунки бу мўъжизавий ўлканинг, танга роҳат бағишловчи кислородга бой ҳавоси инсон саломатлиги учун кони фойда. Айниқса, бу фусункор мўъжаз шаҳарчада манзарали дарахтлар жуда кўп. Уларнинг ҳар бири киши кайфиятини кўтариб дилга ором бағишлайди. Ер остидан сизиб чиқадиган нарзан суви эса минг дардга даво. Унинг таркибида фойдали элементлар жуда кўп. Айнан бу ўлкада республикамизга қарашли бўлган “Ўзбекистон” сиҳатгоҳининг борлиги ҳар бир ватандошимиз қалбига ғурур ва ифтихор бағишлайди.


 

Тинчлик ва ишонч тўшалган йўллар Ўзбекистонга чорлайди!

ЯНГИЛАНАЁТГАН Ўзбекистон бугун бутун дунё нигоҳида. Сайёҳлар оқими кун сайин, ­соат сайин ошаётганлигига барчамиз гувоҳмиз. Ўзбекис­тонга дунёнинг хоҳлаган давлатидан сайёҳларнинг келишига кейинги икки йилда қаратилган эътибор, берилган имконият ва имтиёзлар юртимизга сайёҳлар оқимининг ошишига сабаб бўлганлигини жуда яхши биламиз. Энг асосий ИМКОНИЯТ эса аниқ — ТИНЧЛИКнинг барқарорлиги!


 

Туғилганлик гувоҳномаси бор фарзандга яна гувоҳнома сўралди

ФУҚАРОЛИК ­ишлари бўйича Каттақўрғон туман судидан туман адлия бўлими фуқаро Д.Хусаинова (исм-шарифлар ўзгартирилган) манфаатида туғилганлик фактини белгилашликни сўраган.


 

Сохталаштирилган имзо

Бўлимимизга Асака туманидаги 6-умумтаълим мактаби ўқитувчилари У.Х, Д.М, Р.Қ. ва З.А.лар мурожаат қилишди. Ўқитувчиларнинг шикояти жуда кўп. Уларнинг айтишича, 6-мактабда 2019 йил февраль ойи иш ҳақидан ходимларнинг розилигисиз экологик ҳашар учун ушлама ушлаб қолинган. 2018 йил август ойидан буён ҳар ойда ойлик иш ҳақининг 1 фоиз миқдорида нақд пуллар тегишли тартибда ҳужжатларга имзо қўйдирилмасдан ушланиб, ишлатиб юборилган. Мактаб директори жамғармасидан рағбатлантириш пуллари берилишида ҳам нохолисликка йўл қўйилган. 5 та биринчи синф ўқувчиларининг ҳар биридан кунига 1000 сўмдан пул йиғилган.


 

Бузилган бино учун компенсация пули тўлаб берилди

НАМАНГАН вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар фуқароларнинг мурожаатларини ўз жойида ҳал қилиш, қаноатлантириш ва тегишли кўрсатмалар беришда адлия бўлимлари асосий кўмакчи бўлиб хизмат қилмоқда. 


 

Ноқонуний бўшатилган ходимлар ўз лавозимига қайтарилди

АСАКА туман адлия бўлимига тумандаги 43-умумтаълим мактабида ­ишлаган 3 нафар ходим шикоят билан мурожаат қилди. Мактаб директори ­уларни ишдан бўшатган. Ходимлар эса бундан норози ва буни ғайриқонуний, деб билмоқда.


 

Асоссиз рад этилган сўров

БУХОРО шаҳар адлия бўлими томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал қилишга ­алоҳида эътибор қаратилаяпти.


 

Коррупцияга қарши курашишда якдиллик зарур

МАМЛАКАТИМИЗДА коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Хусусан, жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бош­қа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талаб­ларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўриш зарурлиги белгиланган.


 

Ишонч — энг муҳим сармоя

РЕСПУБЛИКА молия-банк тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш, банклар ва бутун молия-банк тизими фаолиятига ёндашувларни янада юқорироқ даражага чиқишини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган сиёсат бугунги кунга келиб, тижорат банклари томонидан хўжалик ­юритувчи субъектларга ҳамда аҳолига кўрсатилаётган банк хизматларининг тури ва кўлами кенгайишига олиб келди.


 

Бўшатилган ходим ишига тикланди айбдорга эса “ҳайфсан” берилди

ФУҚАРОЛАРНИНГ қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш адлия органларининг муҳим вазифаларидан биридир. Жумладан, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ҳам мазкур вазифани бажаришда қонунийликка таяниб, фуқароларнинг муаммоларига ечим топиб келмоқда. Жумладан, 2019 йил 2-чорак давомида бўлимга жами 650 та мурожаат келиб тушди.


 

Маънавий фожиа: Авлодларга қандай тилни қолдираяпмиз?

ЎЗБЕКИСТОН жаҳон тиллари университети талабасиман. Инглиз тилини яхши ўзлаштирганман. Биласиз, чет тилини билиш дунёни билиш, ўзингга таниш бўлмаган бошқа давлатлар ҳақида аниқ тасаввур олиш имконини беради. Хорижий тиллар, қайси бўлишидан қатъи назар касбий ва шахсий фаолиятимизда муҳим ўринга эга. Аммо чет тилини билиш, дегани ўз тилини унутиш, дегани эмас, албатта. Чет тилини билиш ўзлигингдан воз кечиб, ўзгача фикрлаш, дегани ҳам эмас.


 

Дунёга машҳур ёзувчилар аслида ким бўлган?

Ҳинд муҳожирларининг ҳимоячиси

Маҳатма Ганди — Лондонда ўқиб, ҳу­қуқ­шунослик дипло­мини олди. Шундан кейин у ўз ватани Ҳиндис­тонга қайтади. Афсуски, Ҳиндистонда мутахассислиги бўйича иш топа олмайди. Кейинчалик ҳинд муҳожирларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Жанубий Африкага боради. Ганди фаолияти давомида 1771 йилда ташкил топган Қозон императори университетининг ҳуқуқ факультетида ҳам бир неча йил ўқиди. Ҳуқуқшунослик фаолиятини янада мустаҳкамлаш учун тўрт йил давомида у қонун билан шуғулланади ва шу билан бирга Гётенинг “Ёш Вертернинг изтироблари” романини ҳамда Геттс фон Берлихингеннинг тарихий драмасини нашр эттиради.


 

Сўраганлар учун!

ТАҲРИРИЯТИМИЗГА муштарийлар томонидан бола парвариши таътили, нафақа пули олиш тартиби, бунинг учун қаерга мурожаат қилиш кераклиги борасида кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Ушбу саволларни умумлаштириб, мазкур сонда ­уларнинг айримларига мутахассис жавобларини эълон қиламиз.