Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

2019 йил 30 сонда ўқинг...

30.07.2019

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Уй-жой масаласида қонун устуворлигига жиддий путур етди

2019 ЙИЛ 27 июль куни Адлия вазирлигининг нав­батдаги кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда Адлия вазири Русланбек ­Давлетов бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бўлган жойларда уй-жойлар бузилиши билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратди...


 

Янги ҳужжат лойиҳаси: нотариал идоралар нодавлат ташкилотларга айланадими?

АДЛИЯ вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси regulation.gov.uz — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди. Мазкур лойиҳада нотариат институтини янада такомиллаштириш, бир қанча янгиликлар киритиб, шу орқали фуқароларга қийинчилик туғдириши мумкин бўлган ҳолатларга чек қўйиш мақсад қилинган.


 

Бешикдан то қабргача... ёки коррупция “пиллапоя”лари

ЯНА коррупция ҳақида. Чунки коррупция ҳаётимизни сувдек, ҳаводек, нондек эгаллаб олди. Унга қарши курашиш ҳақида қанча кўп гапирилса, унинг шохлари шунчалик кўп ўсаётганлигидан ташвишдамиз.


 

“Хавфсиз пойтахт”да нималар назарда тутилган

Ўтган давр мобайнида пойтахтда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг яқин ҳамкорлиги асосида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш, ҳуқуқ-тартиботни, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, хизмат ўташни ташкил этиш амалиётини ўрганиш сутканинг кечки ва тунги вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мавжуд куч ва воситаларини тақсимлашнинг етарли даражада самарали эмаслигини кўрсатди. Шу сабабдан бу пойтахтда криминоген вазиятга тезкор таъсир кўрсатиш, уни назорат қилиш ва баҳо бериш имконини бермаяпти. Мавжуд вақтда ҳуқуқбузарликлар умумий сонининг ортиб бориши, оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир этилаётганлиги ҳам бундан далолат бермоқда.


 

Директорнинг уч йиллик қилмиши

ФАРҒОНА туманидаги 14-умумтаълим мактаби директори Умиджон Мамаризаев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ён-атрофдагиларга ўрнак бўлиш ўрнига фирибгарликка қўл урди. Энг ачинарлиси, директорнинг қилмиш­лари бир-икки ой ёки бир йил эмас, салкам уч йил давом этди.


 

Жиноий тус олган фаолият

ҲАР қандан ишнинг қонуний ва ҳалол бажарилишига тўсиқ бўладиган муаммолар бисёр. Бундай муаммоларнинг мавжудлиги жамият учун қуруқ зарар келтиради. Тартибли ва режали иш бир томондан қонуний ривожланса, иккинчи томондан эгри йўлларга кириб қолишдан ихоталайди. Собир хам айни шундай муаммоларга дучор бўлдими ёки беэътиборлиги пеш келдими, ишқилиб, йўлининг эгри кетганини билиб қолди...


 

Фойда яхши-ю аммо у ноқонуний бўлсачи?

ОДАМ боласининг манфаатга нисбатан суяги енгил бўларкан. Фойда яхши-ку, аммо ноқонуний ишларнинг ортидан келгани ёмон. Албатта, қанчалик айёр бўлмасин куни келиб ҳар қандай ноқонуний ҳаракатнинг таги кўриниб қолади. Автомобиль транспорти агентлиги ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ходимларининг қўшма тадбирида шундай қонунбузарлардан бири аниқланди. Муғомбир “такси” фош этилди...


 

Иш битиши учун битта телевизор ва юз минг сўм

ҲУҚУҚИЙ маданиятни юксалтириш узликсиз ва самарали тарғибот йўли билан аҳолини қонун ҳужжатларидан хабардор қилиб бориш, уларда қонунга ҳурмат руҳини тарбиялаш, ўз ҳуқуқ ва бурчларини англатиш орқали амалга ошириладиган жараёндир. Бундай жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни қандай шакллантириш мумкин?


 

Қобиққа ўралган одам

ЯҚИНДА бир суҳбатдошим жамиятда бўлаётган ҳолатларга ўзининг танқидий муносабатини билдириб, бугун ҳам ҳамма нарсани пул билан ҳал қилиш мумкинлигини айтиб ўтди. У келтирилган мисолларга қарамасдан, жамиятдаги бугунги ўзгариш­лар ўзининг натижасини беришига ­ишонмаслигини билдирди.


 

Эътироф ва эътибор шижоатга ундайди

ДАВЛАТИМИЗ раҳбарининг илм-фан намоёндалари, педагог ходимларга бераётган эътибори ва эътирофи инновацион тараққиётни тезлаштиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. Олим ва педогог ходимлар учун яратилаётган шароит ва имтиёзлар илм-фан ва таълим соҳасида янги уфқларни кашф этишга замин ҳозирламоқда десак, асло муболаға бўлмайди.


 

Биз қилган хато жабрини авлодларимиз тортмасин

ҚИРҚ йиллик журналистик фаолиятим давомида айнан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги кўплаб мақолаларим Республика ва вилоят газеталарида чоп этилди. Масалан, “Сувга туфлама увол бўлади”, “Дарахтлар ҳам йиғлайди”, “Бир қултум сув”, “Сув омборини ким қутқаради?”, “Сувни заҳарлама, у сендан қасдини олади” каби сарлавҳалар остида туркум мақолаларим эълон қилинди.