Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Хавфсиз туризм энди Тошкент ва Сурхондарёда

13.03.2019

2019 йил 6 мартда Президентимиз “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини имзолади. Қарорга мувофиқ, Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шахрисабз шаҳарларида жорий этилаётган Хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси энди Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида ҳам татбиқ этилади.

Қарор билан Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ташкил этилди. Бош бошқарманинг асосий вазифаси мет­рополитен, темир йўл ва ҳаво-транспортида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини мувофиқлаштириш ҳисобланади.

2019 йил 1 апрелдан:

— хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари туристларни автотранспортда кузатиб бориш ҳамда маданий мерос объектларида жамоат тартибини сақлаш бў­йича пулли хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга;

— транспортларда хавфсиз туризмни таъминлаш транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари томонидан ­амалга оширилади;

— туризм темир йўлларида содир ­этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш кузатувчи профилактика инс­пекторлари лавозимларини жорий ­этиш орқали поездларнинг ўзида амалга оширилади.

Туристик компаниялар томонидан ички ишлар органлари билан SOS сигналини юбориш ва жойлашувни аниқлаш ­учун GPS-қурилмалар билан жиҳозланган махсус билакузуклардан фойдаланиш механизми жорий этилади. Шунинг­дек, қарорга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ва олий таълим муассасаларига ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига хизматга Тошкент шаҳрида доимий пропискаси бўлмаган шахслар ҳам қабул қилиниши мумкинлиги белгиланди.