Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Газетанинг 5 сони нашрдан чиқди

12.02.2019

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар

 

Ўзбекистон кучли 20 таликка кира оладими?

ШУ кунларда “Бизнес юритиш” халқаро рейтинги кўп тилга олинаяпти. Бунга икки сабаб бор: биринчиси, 2018 йилнинг октябрь ойи охирида Халқаро банкнинг “Бизнес юритиш 2019: тренинглар ва ислоҳотлар” номли маърузаси, иккинчиси эса куни кеча қабул қилинган Президентимизнинг ПҚ-4160 сонли Қарори.

Мақола ана шу икки ҳужжат ҳақида.


 

Ўқувчиларнинг мобил телефондан фойдаланишини тақиқлаш керак(ми?)

Уйдан чиқмай ёмонга қўшилган бола

ЖАҲОНДА рўй бераётган глобаллашув жараёнлари бола ҳуқуқ ва эркинликларини янада ишончлироқ ҳимоя қилиш, уларни турли ғоявий хуружлар, тажовузлардан асраш, улар орасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.


 

Президентимизнинг Германияга ташрифи: Халқаро майдондаги яна бир дадил қадам

“ЎЗБЕКИСТОН билан Германия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, халқларимиз манфаатини таъминлашда парламентлар муҳим ўрин тутади”. Президентимиз 2019 йил 20-23 январь кунлари Германия Федератив Республикасига расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат Бундестаги Раиси Вольфганг Шойбле билан бўлиб ўтган учрашувда шу фикрларни билдирди.


 

“Раис” Тадбиркорни чув туширди

АЙНИ баҳор фаслининг қуёшли кунлари Жаббор (мақоладаги барча исм-фамилиялар ўзгартирилган) озодликка чиқарилди. Лекин у бу кунларнинг қадрига етармикан, ҳамма гап шунда. Жаббор охирги йилларда умрининг кўп қисмини панжара ортида ўтказди, бунга сабаб эса турли жиноятларга қўл урганлиги эди. Инсонпарварлик тамойиллари асосига қурилган қонунларимиз Жабборни яна ­орамизга қайтарди. Лекин...


 

Дастурхонга тортилган қонли таом

ИНСОН борки, умрининг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланиб, эзгу мақсадлар билан яшайди, элу юртга наф келтирсам, дейди. Аммо афсуски орамизда умрини фақат қабиҳ ишларга сарфлаб, ўз бошига, яқинларига ва ён-атрофидагиларга кулфат келтирадиган кимсалар ҳам учраб туради. Уларнинг қилмишларини эшитганда беихтиёр Ҳазрати Алишер Навоийнинг “Одам борки одамларнинг нақшидур, одам борки ҳайвон ундан яхшидир”, деган байти хаёлимиздан ўтади.


 

Зўравонлар тўдаси ­жазога тортилди

БОШ қомусимизнинг 48-моддасида: “Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар”, дея қатъий белгиланган. Аммо Фарғона шаҳрида яшовчи Илғор Исроилов, Ҳайдаржон Асқаров, Дилшод Мамадиёров ҳамда ака-ука Бурхон ва Субхон Миралиев (исм-шарифлари ўзгартирилган)лар мазкур конституциявий бурчларини бажармай, ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишди.


 

700 метр чуқурликдан отилиб чиққан ­шифобахш сув

ЮРТИМИЗДА кишини ҳайратга соладиган, керак бўлса, хорижлик сайёҳларни ҳам ҳайрон қолдирадиган сирли жойлар жуда кўп. Шунинг учун ҳам она юртимизни бемалол, фахр-ифтихор билан “Ўзбекистон сайёҳлик учун жудаям қулай, мақтансак арзигулик маскан”, деб айта оламиз. Сайёҳликка эътибор кучайгани ҳам бежиз эмас. Эҳ-ҳей, ҳали  қанча сизу биз билмайдиган ғаройиб мас­канлар кўп.


 

Қондошлик ришталари арзон баҳоланди

ИШ фаолиятим юзасидан баъзи оилавий келишмовчиликларнинг гувоҳи бўлишим  туфайли, оила аъзоларининг, ака-ука, опа-сингилларнинг бир-бирларига меҳр илиниб, оқибатли бўлиб яшаши ҳам катта бахт эканини кўп бора ҳис этдим. Уларнинг молу дунё талашиб, ёқавайронлик даражасига боришларидан-да хунук ҳолат бўлмаса керак. Узоққа бормайлик, яқинда ўтказилган иккита суд мажлисидаги нохуш манзарага тўхталмоқчиман.


 

Зиёрат маданияти ёки одобсиз “ошиқ”лар

ЁЗ кунларининг бири. Уч-тўрт қўшни аёллар “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида айланиб юрибмиз. Кундузнинг иссиқ ҳарорати кечга бориб ҳам босилай демайди. Бундай пайтда анҳорнинг салқин ҳавоси кишига ҳуш ёқади. Майдонда — очиқ осмон остида мунғайиб турган кўк гумбазли музей диққат-эътиборимизни тортади. Музейга қараб маданияти ва маънавияти юксак аждодларимиз хотираси ёдга тушади. Унинг атрофини айланиб юрарканмиз, ўриндиқларда бир-бирининг пинжига тиқилиб олган йигит-қизларни кўриб, шаҳид кетган боболаримиз руҳи олдида ҳижолат тортдик. 


 

Ҳуқуқий маданият кундалик ­одатимизга айланмаса, қонунга ҳурмат пайдо ­қила олмаймиз

ДАВЛАТ ва жамиятнинг ривожланганлигини белгилайдиган бир қатор муҳим омиллар бор. Биз қисқа қилиб бунинг учтагина жиҳатини санаб ўтамиз:

биринчидан, ривожланган жамият аъзоларининг, давлат фуқароларининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги юксак бўлиши керак;

иккинчидан, ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий саводхонлик даражаси баланд бўлиши лозим;

учинчидан, уларнинг ўша жамиятдаги ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик туйғуси бор бўлиши талаб этилади.


 

“Мен қаҳрамонлик қилмадим, бир инсон бажариши лозим бўлган ишни қилдим...”

ЯҚИНДА Оламафрўз Абдуллаев Россия Федерациясидан Ўзбекистонга учиб келди. Унинг номи ижтимоий тармоқлар орқали кўпчиликка таниш бўлса керак. Россия Федерациясида мигрант сифатида ишлаб юрган Оламафрўз Абдуллаев 2018 йилнинг 31 декабри тонгида даҳшатли фожиа устидан чиқади. Маиший газ портлаши оқибатида кўп қаватли уй қулаб ётар, харобалар остида қанчалаб ёрдамга муҳтожлар бор эди. Оламафрўз ўша томонга ёрдамга чопади ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан қутқарувчилар етиб келгунича харобалар ичидан саккиз кишини чиқариб олади.


 

Франция тижорат судлари иқтисодий низоларни сифатли ҳал этади

ҲОЗИРГИ замон хориж қонунчилиги иқтисодий низоларни ҳал этилиши масаласини турли хил тарзда тартибга солган. Айрим ҳолатда бу масала махсус судлар ташкил этиш орқали, баъзи ҳолларда иқтисодий низолар умумий юрисдикция судлари томонидан ҳал этилади.

Жумладан, тижорат (иқтисодий) судлари Ўзбекистон, Россия, Франция, Австрия, Италия ва Германиянинг баъзи ҳудудларида ташкил этилган бўлса, Англия, Голландия, Швеция, Испанияда иқтисодий низолар умумюрисдикция судлари томонидан кўриб, ҳал этилади.


 

Кўчаси бору номи йўқ, уйи бору рақами йўқ ёхуд “беморни қидираётган Тез ёрдам”

ЯҚИНДА, яъни февраль ойи­нинг бошларида бир дўстимизни Гулистон шаҳрининг биқинида жойлашган Қаропчи массивидаги намунали уйлар қурилган маҳаллага ташлаб ўтдик. Қайтаётганимизда бемаҳалда кўчанинг четида турган 10 ёшлардаги қизалоққа кўзим тушди. Тунги соат 23:00 ларда бу қизалоқ нима қилиб турибди экан, дея машинани унинг олдига тўхтатдим. — Қизим, бемаҳалда нима қилиб турибсан? — сўрадим ундан.


 

120 миллион сўмлик кредит   адлия аралашуви билан ажратиб берилди

МАЪЛУМКИ, молиявий қўллаб-қувватлаш тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш ва фаровон турмуш тарзини яратишнинг энг муҳим омилларидан биридир. Шу боис турли кредит маблағларини ажратиш орқали тадбиркорларга таянч бўлиш тижорат банклари фаолиятининг муҳим мезони саналади.

Аммо акциядорлик-тижорат “Қиш­лоққурилишбанк”нинг Поп филиали масъул ходимлари бу ҳақиқатни ­унутиб, тадбиркорни сарсон қилишди.


 

Тарихчилар мавжудлигига шубµа қилувчи 10 нафар машҳур шахс

БИРОР шахс ҳақида асарлар ёзилса, улар асосида фильмлар суратга олиниб, машҳур бўлиб кетса, кўпчилик аслида шундай одам мавжуд бўлган, деган хаёлга боради. Шундай қилинса, ишончли кўринади ва ­асар харидоргир бўлади. Шу боис, биз Чингизхон ёки Гитлернинг аслида мавжуд бўлгани борасида шубҳа қилмаймиз. Бироқ шундай кишилар борки, уларнинг машҳурлиги бу (изини ҳам топишга муваффақ бўлинмаган) икки шахсникидан қолишмайди. “Ундай бўлса, улар ким?”, деган ўринли савол пайдо бўлади. Тарғибот орқали сингдирилган шахсларми ёки қаҳрамонликка чорловчи персонажларми — буниси ўзингизга ҳавола.