Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Хотира тори узилса, ҳаёт мусиқаси ўчади.

 

* * *

Хотира тори узилса, ҳаёт мусиқаси ўчади.

 

* * *

Ёшлик — доноликни ўрганадиган палла, кексалик эса уни қўллайдиган пайтдир.

 

* * *

Кексага кўмак бер — суянган тоғинг, буни тушунарсан кексайган чоғинг.

 

* * *

Ёши улуғни улуғлаган бахт топар.

* * *

Ёшнинг ҳурмати — қарз,

Қарининг ҳурмати — фарз.

 

* * *

Вақт хотира билан ўлчанади.

 

* * *

Яхши яшалган умр йиллар билан эмас, бажарилган ишлар билан ўлчанади.

 

* * *

Кексалик санъати ёшларга тўғаноқ эмас — суянчиқ, рақиб эмас — муаллим, бефарқ эмас — ҳамдард бўлиш демакдир.

 

* * *

Яхшилик қилиш ҳар қандай юксаклик сари ташланган қадамдир, эзгулик қилмасанг, бир кунмас-бир кун тубанлик сени ўз қаърига тортади, яхшилик ўрнига ёмонлик қиласан.

 

* * *

Яшалган ҳар бир кунингга йиққан ҳосилинг билан эмас, эккан уруғинг билан баҳо бер.