Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Менга пенсия тўланадими?

— МЕН айни пенсия ёшидаман. Лекин бундан 4 йил олдин оилавий шароитим тақозоси билан хорижий давлатларнинг бирига ишлаш учун кетган ­эдим. Энди юртимга қайтиб пенсияга чиқсам, менга пенсия тўланадими?

С.АБДУЖАББОРОВА,

Учтепа тумани

 

— Фуқаро хорижга кетиб, 3 йилдан сўнг Ўзбекистон Республикасига қайтиб келганда унинг пенсия миқдори тўлиқ тўланмаслиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга асосан пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган. Лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан Пенсия жамғармаси бўлимининг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.

Бунда, ўтган давр учун тўловлар бир йўла тегишли ойлар учун ҳисоблаб чиқариб қўйилган ва олинмаган пенсиянинг суммаларига мос миқдорда тўланади.

Саволга Учтепа туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси

Манзура АЧИЛОВА жавоб берди.