Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Умумий маълумотлар

“Инсон ва қонун” ҳуқуқий газетаси 1995 йил 23 августда 141-сонли гувоҳнома билан Давлат Матбуот комитети томонидан руйхатга олинган ва 1995 йил сентябрда нишона сони чоп этилган. 1996 йил 30 январдан буён мунтазам чоп этилмоқда. 

2007 йил 3 январь куни Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот агентлигида 0081-рақам билан  қайта рўйхатдан ўтган.

«Инсон ва қонун» ҳуқуқий газетаси таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмасига киритилган.

«Инсон ва қонун» ҳуқуқий газетаси таҳририяти давлат корхонасининг 2011 йил 30 сентябрда Адлия вазири томонидан 99—ум—сонли буйруғи билан таҳририят Устави тасдиқланган.

 Мақсад ва вазифалари: Ўзбекистонда демократик ва фуқаролик жамияти қурилишига ҳисса қўшиш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг боришидан кенг жамоатчиликни ўз вактида ва тезкор хабардор қилиш, ҳуқуқий демократик давлат қурилишига ҳисса қўшиш, унинг назарий-сиёсий-ҳуқуқий асосларини кенг тарғиб қилиш ва  бошқалар.

Ихтисослашуви: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, меъёрий ҳужжатларининг моҳияти, мақсади, амалий-назарий ва сиёсий-ҳуқуқий жиҳатларини тарғиб қилиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга, ҳуқуқий ахборот ва юридик фанини такомиллаштиришга хизмат қилувчи ҳуқуқий газета.

Даврийлиги:  ҳафтада бир марта, ҳажми А–2, 4 саҳифада.